“Ўзбекнефтгаз”: “Урганч нефть базаси” ўз объектини қўриқлаш ва мудофаа қилишга “Тайёр” деб топилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Урганч нефть базаси”МЧЖда фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқини ўтказишдан мақсад фавқулодда вазиятлар рўй берганда тегишли органлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, ишчи-ходимларни муҳофаза қилишга тайёрлаш, хавф юзага келганда ёки рўй берганда тадбирларни амалга ошириш борасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришда иборатдир.
Нефть базада ишчи-ходимларининг фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унга қарши курашиш борасидаги куч ва воситаларини бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида база ҳудудида шартли равишда ёнғин юзага келтирилди.
Машғулотлар орқали ходимлар фавқулодда вазиятлар шароитида ўзини тутиш ва муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борадиган чора-тадбирларини намойиш этишди.
Мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг билими, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилиги, шартли хабарлар бўйича амалга оширган амалий ҳаракатларига баҳо берилди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўтказилган ўқув машғулоти натижасига кўра, “Урганч нефть базаси” МЧЖ Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга, бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишга “ТАЙЁР” деб топилди ва Фавқулодда вазиятлар Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|