“Ўзбекнефтгаз”: Президент таълим муассасалари агентлиги билан таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги ПҚ–5188-сонли “Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида, талабаларни замонавий ва истиқболли корхоналар фаолияти билан таништириш, заводлардаги амалий лабаратория ва малака амалиётларини ўтказишни таъминлаш белгилаб қўйилган.
Ушбу Қарор ижросини амалда бажариш мақсадида, жорий йилнинг 17 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова томонидан “Uzbekistan GTL” заводида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Агентлик ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида имзоланган Меморандумда нефть- газ соҳасида таълим сифатини ошириш, ўзаро ҳамкорлик, назарий ҳамда амалий билимлар алмашиш, тажриба алмашиниш, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш белгилаб қўйилди.
Шунингдек, томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш орқали назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, нефть ва газ соҳаси учун зарур бўлган етук кадрларни биргаликда тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президент таълим муассасалари агентлиги директори бошчилигида, Агентликнинг масъул ходимлари, “Янги Ўзбекистон” университетининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, техника фанлари доктори, профессор Элёр Жумаев ҳамроҳлигидаги профессор ўқитувчилар, талабалар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Uzbekistan GTL” заводи фаолияти ва Қашқадарё вилоятида табиий газ қазиб чиқарилишидан қайта ишлашгача бўлган тўлиқ жараён билан яқиндан танишдилар.
Ташрифдан кўзланган мақсад университет талабаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича амалий машғулотлари ҳамда малака амалиётлари давлат органлари, давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилишини ташкил этишдир.
Меморандум доирасида таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида ихтисослашган фанлардан лаборатория ишларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, битирувчиларни иш билан таъминлаш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш, қисқа муддатли ўқитиш курслари, конференцияларни ташкил этиш ҳам йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси “Uzbekistan GTL” заводи маъмурий биносида “Янги Ўзбекистон” университети учун махсус хоналар ажратилиб, талабаларнинг амалиёт ўташларига шароит яратилиши ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминланган лаборатория ажратилишини маълум қилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|