“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилда Муборак газни қайта ишлаш заводининг 83 та объектини таъмирлаш режалаштирилган (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Муборак газни қайта ишлаш заводида режали огоҳлантиручи таъмир ишлари жадвали бўйича жорий йилда 83 та объект таъмирланиши кўзда тутилган. Улардан асосий обеъктлар сони 51 тани ташкил этмоқда.
Шундан 25 таси капитал таъмир, 26 та жорий таъмирланади. Ёрдамчи объектлар сони 32 та бўлиб, шундан 13 таси капитал таъмир, 19 тасида эса жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Ўтган йили заводда олиб борилган таъмир давомида аксарият ишлатишга яроқсиз холга келиб қолган қувурлар, эҳтиёт қисмлар қисман янгисига алмаштирилган эди.
2021 йил давомида таъмирга чиқарилган насосларнинг роторларини балансировка қилиш, валларни шлифовка қилиш,тез ишдан чиқувчи деталлари, зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, ЗРА ларни таъмирлаш ишлари заводнинг ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда буюртма асосида 22580 дона детал 10-сонли эксперементал таъмирлаш цехида ясатилиб, 33 млрд сўм маблағ завод фойдасига иқтисод қилиб қолинди.
Хозирги кунда, асосий цехларлардан бири бўлган 5-сонли олтингугурт олиш ва юклаш цехининг 3-қурилмаси, келажакда модернизация қилиш ишларига тайёргалик ишлари олиб борилмоқда ҳамда шартномага асосан “Ўзбекхиммаш заводи” АЖ дан етказиб берилиши керак бўлган котел-утилизатор аппартини янгилаш кутилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан заводдаги 83 дона идиш ва аппаратлар навбатдан ташқари шаҳодатлаш ишлари ўтказилди. Натижада 2 дона аппарат ишлатишга яроқсиз эканлиги, 1 дона аппарат таъмир талаб эканлиги аниқланди.
Таъмирлаш ишларига механиклар, пайвандчилар, таъмирловчи ҳамда қувур ва аппаратларини иссиқлик матоси билан қопловчилар, чилангарлардан иборат 200 нафардан ортиқ ишчи ходимлар жалб қилинган.
Заводнинг режалаштирилган таъмирлаш ишларини тўлиқ ва сифатли бажарилиши натижасида I чоракда корхона олдига қўйилган қуйидаги режа кўрсаткичларга эришилади:
• 71 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш;
• 27,930 тонна барқарорлаштирилган конденсат ишлаб чиқариш;
• 83,669 тонна олтингугурт ишлаб чиқариш;
• 4 млрд 245 млн 860 минг куб метр тозаланган газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
• 1360 тонна қора металл парчалари ишлаб чиқариш.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 18-цехдаги Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 3-навбати эса 2013 йил ишга туширилган бўлиб, бир йилда 4,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 86 минг тонна суюлтирилган газ ва 15,63 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|