“Ўзбекнефтгаз“: “Навоий нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 37 172,2 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Навоий нефть базаси” МЧЖ томонидан жорий йилнинг январь-декабр ойларида истеъмолчиларга жами 37 172,2 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан, 24 106,6 тонна автобензин, 12 585,6 тонна дизель ёнилғиси ҳамда 480 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Навоий нефть базаси” МЧЖ томонидан жами 5 та фермерларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (ФЁТШ) 525 762,03 миллион сўмга "E-ijro auksion" савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди. 12 та ФЁТШлар бўйича савдо жараёни кетмоқда.
Жамият балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз деб топилган автоёнилғикашлардан 2 таси 98 270,9 млн сўмга сотилган бўлиб, 10 та автоёнилғикашлар бўйича савдо жараёни давом этмоқда.
Жамиятда мавжуд 4 та нефть маҳсулотларини сақлаш сиғимлари 2021 йилда таъмирлаш учун режага қўйилган бўлиб, барчаси таъмирланиб, ишга туширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|