March 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Orascom Construction PLC” компанияси газни чуқур қайта ишлаш бўйича ўз хизматларини тақдим этади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхона ва бошқармаларнинг ишлаб чиқариш объектларида энергия ресурслар таъминоти тизими барқарор ишлашини таъминлаш, энергия ресурслар истеъмолини камайтириш, иқтисод қилиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни жорий қилиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида “Orascom Construction PLC” компанияси ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ Лойиҳалаштириш департаменти ва Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти мутахассислари билан Тошкент шаҳридаги HILTON меҳмонхонасида учрашув ташкил этилди.

“Orascom Construction PLC” яқин Шарқ, Африка ва АҚШда фаолият юритадиган, шунингдек, инфратузилма, саноат ва тижорат соҳаларида ишлайдиган етакчи глобал муҳандислик ва қурилиш пудратчисидир. Компания BESIX Groupга 50% эгалик қилади, инфратузилмани ривожлантиради ва инвестиция қилади. Шунингдек, қурилиш материаллари ва объектларини бошқариш портфелига эга.

Учрашувда ушбу компания томонидан инфратузилма лойиҳалари кўрсатилаётган хизмат – оқава сувларни тозалаш ва сувни тозалаш, логистика, автомагистраль йўллари ҳамда кўплаб турдаги саноат лойиҳалари цемент, ўғитлар, нефть-кимё ва суюлтирилган табиий газ (LPG) каби кўплаб соҳаларда заводларни лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва хизмат кўрсатиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Иштирокчилар Ўзбекистонда нефть-кимё ва суюлтирилган табиий газ (LPG) йўналишининг потенциали юқори эканлиги ва бундан суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш айни муддао эканлиги алоҳида эътироф этилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ мутахассислари “Orascom Construction PLC” компанияси томонидан тақдим этилаётган нефть-кимё ва суюлтирилган табиий газ (LPG) ишлаб чиқариш лойиҳалаш, эксплуатация қилиш, хизмат кўрсатишга оид ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|