“Ўзбекнефтгаз”: Газ йиғув пунктларида газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари барпо этилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшиғири билан конлардан углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни олдини олиш ҳамда босимлар фарқини камайтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тасарруфидаги “Шўртан” конига қарашли 20-, 24-сонли Газ йиғув пунктларидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.
Қурилиш ишларини ташкил этишдан мақсад йиғув пунктлари ва қудуқларни барқарор ишлашини ҳамда қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичларини талаб даражасига мослаштиришдан иборат.
Лойиҳа доирасида қурилмаларга табиий газ сарфини алоҳида ҳисобини юритиш бўйича ўлчаш жиҳозлари ҳам ўрнатилди.
Бугунги кунда ушбу лойиҳалар бошқарманинг қурилиш монтаж жамоаси томонидан якунланиб, ишга қўшилди.
Натижада қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан олинадиган қатлам суюқликларини ажратиб олиб, сифатли газни қайта ишлаш учун Шўртан бош иншоотига етказиб бериш, қувуларидаги гидравлик қаршиликларни камайтириш ҳамда газ узатиш тизимининг барқарор ишлаши таъминланди.
Ушбу лойиҳаларни амалга тадбиқ этиш Республикамиз иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.
Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|