“Ўзбекнефтгаз”: Қозоғистон нефть ва газ саноати касаба уюшмаси делегацияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Қозоғистон нефть ва газ саноати касаба уюшмаси жамоат бирлашмаси делегациясининг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.
Делегация таркибида Қозоғистон нефть ва газ саноати касаба уюшмаси жамоат бирлашмасининг раиси Е.Мустафина, “КазМунай бурғулаш” МЧЖ СБП касаба уюшма қўмитаси раиси К.Баймаганбетов ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгаши халқаро алоқалар бўлими мудири С.Эгамбердиевлар ўрин олган.
Ўзбекистон Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши таклифига биноан ташкил этилган ушбу ташрифдан кўзланган мақсад турдош касаба уюшмалари билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Делегация аъзолари ишчи-ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун кўрилган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида завод ҳудудида жойлашган соғломлаштириш мажмуасида бўлиб, бинодаги фитобар, муолажа ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари ҳолатини кўздан кечиришди.
Шунингдек, асосий ишлаб чиқариш цехи, завод марказий таҳлилхонаси, тадқиқотлар таҳлилхонасининг янги биноси ҳамда хизмат кўрсатувчи ошхоналар, сут маҳсулоти тарқатиш масканида бўлишди.
Завод ўқув биносидаги ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш учун яратилган шароитлар, у ерда интерактив усулда олиб бориладиган таълим усуллари билан яқиндан танишишди.
Ташриф сўнггида ишчи гуруҳ томонидан корхонада эришилган ютуқлар эътироф этилиб, яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни янада кўпайтириш усуллари бўйича ўз таклифларини беришди.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|