“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига ишга кириш учун тест синовлари ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, тизим корхоналарига малакали мутахассисларни тест синоволари натижасига кўра, ишга қабул қилиш йўлга қўйилди.
Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд бўлган бўш иш ўринларига ишга қабул қилинадиган фуқаролар учун http://t.me/UNG_MGQIZ_bot ишга туширилган бўлиб, номзодлар ушбу телеграм бот орқали анкета маълумотларини тақдим этишади.
Нефть ва газ соҳасига оид мутахассисликка эга бўлган олий таълим муассаси ва ўрта махсус маълумотига эга бўлган ёшларни бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш икки босқичли шаффоф танлов асосида амалга оширилади.
1-босқичда тест синовлари ўтказилади ва 20 та саволлардан 80%га тўғри жавоб берганлар кейинги босқичда ўз имкониятларини синаб кўришади.
2-босқичда эса мутахассислик бўйича ёзма савол-жавоб ўтказилади ҳамда 5 та саволдан 4 тасига тўғри жавоб берганлар ишга қабул қилинадилар.
Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида Муборак газни қайта ишлаш заводи мажлислар залида танловлар ўтказилмоқда.
Телеграм бот орқали мурожаат қилган дастлабки 150 нафар фуқародан ўз мутахассисликлари бўйича 20 та саволдан иборат “онлайн” тест олинди.
Ўтказилган тест синовларининг натижалари, https://t.me/muborakGQIZ телеграм канали орқали эълон қилиб борилади. Таъкидлаш керакки, дастлабки тест имтиҳонларида иштирок этишини билдирган 150 нафар мурожаатчидан 30
нафари синовда қатнашишди. 120 нафар талабгорлар эса номаълум сабабларга кўра, 1-босқич синовларида қатнашишмади.
1-босқич тест синовларини шафоф ва адолатли ўтказиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг Муборак туман бўлими мутахасисслари ҳамда ОАВ вакилларидан иборат комиссия тузилди.
Таъкидлаш керакки, тест синови жараёни тўлиқ ведиокузатув воситаси орқали тасвирга олинди. Кейинги босқичга ўтган фуқаролар комиссия аъзолари иштирокида мутахассислиги бўйича савол-жавоб синовида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|