April 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмасининг насос агрегатлари таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 5-навбатидаги мавжуд “ГДМ9-06-Е40/210-К-45” насос агрегатлари чет эл мутахассисларини жалб этмаган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассислари томонидан таъмирланди.

Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 5-навбатидаги мавжуд насос агрегатларини таъмирлаш орқали қурилмада технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш, кунлик қўшимча суюлтирилган газ маҳсулотини ишлаб чиқаришга ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали биринчи навбатда республика аҳолисига барқарор равишда суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб беришга ва истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 5-навбати 2012 йил фойдаданишга топширилган. Қурилма йилига 3,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб, 50,0 минг тонна суюлтирилган газ ва 12,7 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|