“Ўзбекнефтгаз”: Петрофизика тадқиқотлари лабораторияси ташкил этилди
Бош саҳифа
Русский
“ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖда бир қатор комплекс петрофизикавий тадқиқотларни амалга оширишга мўлжалланган “Петрофизика тадқиқотлари лабораторияси” ташкил қилинди.
Ушбу лабораторияда тажриба-синов йўли билан олинаётган маълумотларни физикавий ҳамда математик таҳлил қилиш методлари орқали аниқлаш ишлари олиб борилади.
Лабораторияга ўрнатилган замонавий ускуналар орқали мутахассислар кернни танлаб олиш (керн – бу бурғилаш орқали қудуқдан олинган тош намунасидир) ва уни комплекс ўрганиш имкониятига эга бўлишди.
Одатда тоғ жинсларининг фильтрацион-сиғим хусусиятларини тадқиқ қилиш учун фильтрлаш тадқиқотларини ўтказиш, турли сувларнинг ўзаро ҳамда жинс билан мутаносиблигини аниқлашга қаратилган фильтрлаш тадқиқотларини олиб боришга тўғри келади. Лабораторияда эса бунинг учун барча шароитлар мавжуд.
Шунингдек, турли термобарик шароитларда тоғ жинсларининг электр, магнит, эластик, мустаҳкамлик ва иссиқлик хоссалари, бурғилаш суюқликларининг тоғ жинслари билан мослигини аниқлаш, уларнинг кислоталарга сезгирлигини баҳолаш, заррачаларнинг рентген дифраксион, сифат ва миқдорий фаза таркибини таҳлил қилиш имкони яратилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|