February 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: АГТҚШ ва АЁҚШда фавқулодда вазиятларни олдини бўйича тактик ўқув машғулотлари ўтказилди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖ қарашли Наманган шаҳрида жойлашган “Наманган-1” автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТҚШ)да фавқулодда вазиятларда содир бўлганда уни бартараф этиш усулларига бағишланган тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда туман ФВБ мутахассислари томонидан “Наманган-1” АГТҚШ ва “Наманган-2”, “Наманган-3” АЁҚШлари ходимларининг фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрлиги, бундай вазиятларда ишчиларнинг ўзларини тутиши синовдан ўтказилди.

Ўқув машқлари давомида шохобча ҳудудидага келган автомобилда шартли равишда ёнғин юзага келтирилди. Ишчи-ходимлар дарҳол ёнғинни бартараф этишга киришишди ва ёнғин ҳақида дастлабки маълумотлар махсус хизматларга етказилди.

Сўнг содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай машқлар орқали ихтисослашган хизмат ходимлари ва қутқарувчиларда кутилмаган вазиятларда ҳам керакли кўникмаларни ривожлантиришга замин яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|