September 12, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: 3D сейсмик геология-қидирув ишлари табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариладиган қудуқлар топилишида самарали усул бўлиб қолмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан углеводород хомашё базасини қайта тиклаш ва ривожлантириш йўлида 3D сейсмик геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг январь–август ойлари мобайнида “Газли” ва “Учқир” майдонларида 440 кв км ҳажмда 3D сейсмик қидирув ишлари бажарилди, натижада эса 16 та қудуқ қурилиш билан тугатилди, 4 та янги майдонда излов- бурғилаш ишлари бошланди.

Бурғилаш ишлари натижасида, шунингдек, 9 та қудуқдан (“Жанубий Кўлбешкак-3”, “Шорқум-2”, “Ўртабулоқ-1”, “Шимолий Урга-2”, “Тўмарис-5”, “Андакли-3”, ”Ўртақум-1”, “Шортак-2”, “Жанубий Аққум-1”) кунлик жами 1374 минг куб метр миқдорда табиий газ ва 25,5 минг куб метр миқдорда конденсат оқимлари олинди ҳамда “Янги Ўртақум” ва “Жанубий Аққум” газ конденсат конлари очилди.

Шунингдек, “Чаккақум-Шимолий Сузма”, “Муродтепа-Отамурод”, “Ином”, “Совлигар”, “Жанубий Зекри” конларида разведка ишлари тўлиқ якунланди ва уларнинг углеводород захиралари “Ўзбекнефтгаз” АЖ қошидаги Марказий захираларни ҳисоблаш комиссиясида тасдиқланди ва Давлат геология қўмитасининг доимий ҳаракатдаги захиралар комиссиясига топширилди.

Олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида 7,033 млрд куб метр ҳажмда табиий газ ҳамда 273,2 минг тонна ҳажмда суюқ углеводородлар захираси ўстирилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг 2020 йил 19 июль №01-10/77-сонли йиғилишидаги топшириқларнинг ижросини таъминлаган ҳолда, йил якунига жами 35 та (қўшимча 5 та қудуқ) излов-қидирув қудуқларини якунлаш ва углеводород хомашёси захираларини ўстириш, табиий газ бўйича 20,0 млрд куб метрга (қўшимча 2,0 млрд куб метр), суюқ углеводородлар бўйича 620 минг тоннага (қўшимча 20,0 минг тонна) ўстириш таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|