“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти “Ўзбекистон-Татаристон” бизнес форумида иштирок этди
Бош саҳифа
Русский
Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида “Татаристон-Ўзбекистон” бизнес-форуми ташкил этилди. Форумда турли вазирлик ва идоралар, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди.
Форумда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти иштирок этди ва Татаристонлик ишбилармонлар билан бир қатор учрашувлар ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Форумдан олдин “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган Татаристон саноат корхоналари кўргазмаси кўздан кечирилди. Кўргазмада Татаристоннинг 14 та корхона маҳсулотлари намойиш этилди: “Татнефть” АЖ, “ПО ЕлАЗ2 АЖ, АО “Казанский вертолетный завод” АЖ, “Эйдос-Медицина” МЧЖ, “Химград"2 АЖ ва бошқалар.
Татаристон Россия Федерацияси билан стратегик шерикликда иқтисодиётнинг барча соҳаларида, хусусан, нефть-газ, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқаларда алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.
Музокаралар доирасида ҳамкор-компанияларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва ҳозирги ҳолати ҳақида, шунингдек, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва ноёб объектларда янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш доирасида якунловчи ва истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|