June 19, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нукус шаҳрида бўлиб ўтган саноат ярмаркасида маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация бўйича шартномалар имзоланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли топшириғига асосан, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Нукус шаҳрида табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, нефть-газ, кимё соҳалари бўйича тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий стендида тизим таркибидаги корхоналар томонидан маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар намойиш этилди.

Ярмаркада жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишга туширилган лойиҳалар тақдим этилди, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Узкоргазкемикал” ҚК МЧЖ томонидан экологик тоза водород қуйиш станцияси, “Шўртан ГКМ” МЧЖ томонидан томчилатиб суғориш тизими ва унинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш янги линияси, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан янгиланган “QuWatt» маркали юқори октанли автомобил бензини, “Мазхсусэнергогаз” АЖ томонидан “HIDRO-MEG” маркали (кўпикли) мобил ўт ўчириш қурилмаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари.

Бундан ташқари ярмаркада Россия Федерациясининг “Хромос Инжиниринг” компанияси билан ҳамкорликда аналитик бошқарув бокслари, лаборатория газ, суюқлик ва саноат хроматографлари, кислород, симоб анализаторлари маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича қилинаётган ишлар тақдимоти ўтказилди.

Ярмаркага ташриф буюрувчиларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни кооперация усулида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича амалга ошираётган ишлар бўйича ахборот берилди. Хусусан, тармоқ импортининг ҳар бир позициясини таҳлил қилган ҳолда уни маҳаллий корхоналар томонидан ўзлаштириш жараёнларини тўлиқ мувофиқлаштириб бориш ишларини тизим корхоналарига тақсимлаб бериш тажрибаси алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги корхоналар томонидан умумий қиймати 42 млрд сўмлик 47 та кооперация шартномалари бўйича таклифлар шакллантирилди, шунингдек, янги маҳсулот турларини биргаликда ўзлаштириш юзасидан 23 та тадбиркорлик субъектлари билан 37 та меморандумлар имзоланди.

“Махсусэнергогаз” АЖ томонидан жорий йилда саноат усулида ишлаб чиқарила бошланган “HIDRO-MEG” маркали (кўпикли) мобил ўт ўчириш қурилмаси ҳудудий ярмаркада “Энг яхши инновацион маҳаллий маҳсулот” номинацияси бўйича тақдирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|