“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конидаги 23-сонли қудуқни консервациядан қайтариш ишлари ҳам муваффақиятли амалга оширилди.
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан амалга оширилган таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.
Маълумот учун: "Қулбешкак" газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|