March 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради

Бош саҳифа Русский

2022 йилнинг 2 март куни интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 50 йиллик юбилейи нишонланаётгани ва шу сабабли Жамият томонидан акция ўтказилаётгани борасида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон ахборот тарқатилмоқда.

Интернет фойдаланувчиларини алдаш йўли орқали, саволлар акс этган линкка кириб жавобларни тўлдиришга таклиф қилишмоқда.

Шунингдек, айрим веб-сайтлар орқали фойдаланувчиларни сохта лойиҳада фаол иштирок этишга ундовчи турли исмлар билан келтирилган шахслар ушбу акцияда иштирок этишгани ва мумайгина даромадга эга бўлганлари тўғрисида ёлғон ахборот тарқатишмоқда.

2 миллион (икки миллион) сўм миқдоридаги маблағни ютиб олиш ҳақидаги бу ёлғон чақириқ орқали улар ушбу манбани 5 нафар дўстларингизга юборсангиз мукофотга эга бўлишингиз ҳақида ҳам мутлоқо ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни оммавий тарзда тарқатишмоқда.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай акцияга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлоқо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва фирибгарлардан огоҳ бўлишликка чақиради. Қўшимча маълумот олиш учун (71) 233-28-88 рақамидаги ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин (иш тартиби: Душанба-Жума, соат 9:00 дан 18:00 гача, тушлик вақти: 13:00 дан 14:00 гача, дам олиш кунлари: Шанба-Якшанба ва байрам кунлари).

Соҳага тегишли барча ишончли хабар ва эълонларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қуйидаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин:

• web-site https://www.ung.uz/;
• Telegram https://t.me/ao_uzbekneftegaz;
• facebook https://www.facebook.com/aouzbekneftegaz;
• instagram https://www.instagram.com/uzbekneftegaz;
• teletype https://teletype.in/@uzbekneftegaz,
• vk https://vk.com/uzbekneftegaz.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддаси, 2-қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|