“Ўзбекнефтгаз”: “UNG Petro” жамоаси Тошкентдаги “Ёшлар фестивали” фаол қатнашмоқда
Бош саҳифа
Русский
2022 йил 27 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида “Тошкент ёшларни севади” шиори остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан ўтказилган фестивалда “Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Petro” МЧЖ жамоаси ҳам иштирок этди.
Тадбир доирасида спорт фестиваллари, интеллектуал лойиҳалар, маданият ва санъат, мода ва дизайн кўргазмалари, концерт дастурлари бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – “ёшларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини уйғотиш, ташаббускор ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш, илм-фанга қизиқишни ошириш, ёшлар ўртасида ижод, маданият ва санъат, спортни ривожлантириш, талабалар, битирувчилар ва уюшмаган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишида кўмаклашиш”дир.
Ёшлар ўртасида футзал, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси, Street Workout, армрестлинг бўйича мусобақаларнинг ғолибларига ва ушбу тадбирга ташриф буюрган ногиронлиги бўлган болалар, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига “UNG Petro” МЧЖ жамоаси томонидан ҳам совғалар улашди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|