February 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги барча компьютерлар марказий корпоратив тармоққа уланди

Бош саҳифа Русский

Аввал ҳабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига замонавий ахборот коммуникация технологиялари тадбиқ этилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни такомиллаштириш мақсадида бошқарманинг маьмурий биносидаги сервер хонаси қайта жиҳозланиб, “42U” туридаги коммуникация шкафи ўрнатилди. Мазкур бинога алоқа учун янги патч панел қурилмалари монтаж қилинди.

Шунингдек, бошқармадаги мавжуд барча компьютерлар ва тегишли тармоқ қурилмалари “Ўзбекнефтгаз”АЖ корпоратив тармоғига уланди ва интернет билан таьминланди.

Бундан ташқари, бинонинг сервер майдончасига “6U” туридаги коммуникация шкафи монтаж қилинди. Рақамли IP АТС “Grandstream UCM6302” телефон станцияси ўрнатилди ва “Grandstream GXW4232 VoIP” шлюзи созланди.

“Шўртан” кони, “Бетман” ва “Нишон” Сиқув компрессор станциялари биноларига “Grandstream HT814”, “Grandstream HT818”, қурилмалари ўрнатилди.

Шу билан бирга, бошқарма маъмурий биноси ҳудудида жойлашган бинолар ўртасида оптик тола алоқа ўрнатилиши бўйича тармоқ чизмаси лойиҳаси, биноларда мавжуд тармоқ нуқталари схемалари ишлаб чиқилди.

Келгусида, “Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқарув аппарати маъмурий биноси ҳамда барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари объектларида технологик жараёнларни онлайн назорат қилиш ва кузатиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|