“Ўзбекнефтгаз”: Спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази ўқ отиш базасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу ““Ўзбекнефтгаз” АЖ биринчилиги”нинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаментининг ходими Мўминов Шерзод рақибларига имконият қолдирмаган ҳолда 1-ўринга сазовор бўлди.
2-ўрин 2-бўлим ходими Джумаев Абдужалилга насиб этган бўлса, Молия ва ғазначилик операциялари департаменти ходими Мирзақулов Бобур 3-ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасидаги беллашувлар ҳам жуда қизиқарли бўлди. Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти Иш юритиш бўлими иш юритувчиси Собира Мирхамидова мусобақада тенгсиз эканлигини амалда исботлаб, 1-ўринни қўлга киритди.
“Ўзбекнефтгаз”АЖ администратори Индира Тураева 2-ўринни, Инвестиция дастурлари ва марказлашган харидлар бўйича шартномаларни кўриб чиқиш гуруҳи 1-тоифали мутахассиси Севара Рахматова 3-ўринни қўлга киритди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритганларга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|