“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” конида табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” Конларни ривожлантириш департаментининг маълум қилишича, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газ конденсат конидаги 227-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Бурғилаш тугатилиб, қудуқнинг 2810–2950 м оралиғига фильтр тушурилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: “Алан” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган булиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|