“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион лойиҳа доирасида йил якунига қадар 1,095 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш режалаштирилмоқда
Бош саҳифа
Русский
Газ конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда бир қанча қўшма корхоналар ташкил этилган. Устюрт ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш ишлари билан шуғулланадиган “Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ ҳам анашундай ҳамкорлардан ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу қўшма корхона томонидан айни пайтда “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси жадал суратларда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 701,4 миллион долларни ташкил этади.
Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.
Инвестицион лойиҳа доирасида “Оқчалоқ” конида қўшма корхона томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• 15 та қудуқ ободонлаштирилди.
• Узунлиги 78,9 км. ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди.
• 5,5 км сув қувури ўрнатилди.
• 40,5 км электро ўзатиш линиялари тортилди.
“Чандир” конида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• 137,7км газ қувурлари ўтказилди.
• 81,6км электро ўзатиш линиялари, конни телефон аълоқа ва интернет билан таъмирлаш мақсадида 119,8 км оптик толали алоқа линияси кабели ўтказилди.
• 50 кишилик ишчилар шаҳарчаси қурилди.
“Урга” конида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• “Бухара-Урал” газ қувурига ўтқазиш учун газни ҳисобга олиш мосламаси барпо этилди.
• 23 кишилик ишчилар шаҳарчаси қурилди.
• 3 та қудуқ ободонлаштирилди.
• 3,1км газ қувурлари ўтказилди.
Айни пайтда “Оқчалоқ” инвестицион блокида 1 та қудуқда ён стволини кесиш (Кўкчалоқ кони), 3 та қудуқни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Урга” конида 1 та қудуқни мукаммал таъмирлаш, 1 та қудуқда ён стволини кесиш, 1 та қудуқни гидравлик ерилиш билан синаш ишлари олиб борилмокда.
Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг “Оқчалоқ” конида жойлашган 3-сонли қудуқда газ йиғувчи коллекторга уланиш ишлари амалга оширилди. “Урга” конида 9-сонли қудуқда ён стволини кесиш, 4-сонли қудуқда қатламни гидравлик ёрилиш ишлари олиб борилган. Қудуқларни газ йиғувчи коллекторга уланиш ишлари амалга оширилган.
2022 йил якунига қадар 1,095 млрд метр куб табиий газ ва 27,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|