Заводлар фаолияти
September 26, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” заводининг ёш мутахассислари ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширмоқда

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, умумий қиймати 3,6 млрд долларлик “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, қурилмалар босқичма-босқич ишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан заводнинг кадрлар захираси маҳаллий олий таълим муассасалари битирувчилари билан тўлдирилмоқда.

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи учун кадрлар тайёрлаш дастури доирасида ҳамда ходимларни доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида бугунги кунга қадар" GTL" заводининг жами 50 нафар ёш мутхассислари “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишди.

2021 йилнинг август ойидан бошлаб заводга ишга қабул қилинган олий таълим муссасаларининг битирувчилари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан, Муборак ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш майдонларида танишув стажировкаларини амалга ошириш имконига эга бўлишди.

Яқин вақт ичида заводнинг Қорақалпоғистондаги Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ишлаб чиқариш майдонларига яна бир гуруҳ ёш мутахассисларнинг юборилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлигининг кенг кўмаги остида завод мутахассислари Навоий ва Толимаржон иссиқлик электр станцияларида танишув амалиётларини амалга ошириб, ушбу корхона мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Танишув амалиётлар давом этмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|