“Ўзбекнефтгаз”: Инвестицион лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида бир қанча бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Natural Gas-Stream” қўшма корхонаси томонидан “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси доирасида самарали натижаларга эришилмоқда. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 701,4 млн долларни ташкил этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш департаментининг маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди. Бундан ташқари, “Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда жами узунлиги 71,15 км. ташкил этадиган газ қувурлари ўрнатилди.
“Чандир” гуруҳидаги ва “Урга” конларида эса ишчилар учун шаҳарчалар барпо этилди.
Айни пайтда “Оқчалоқ” инвестицион блокида 1 та қидирув қудуғини бурғилаш ва синов ишлари тугатилган. “Урга” конида 2 та қудуқни капитал таъмирлаш ва 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари олиб борилмокда.
Шунингдек, “Оқчалоқ” конида жойлашган 26-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ва синов ишлари ҳам ўз натижасини берди. 3D сейсмик маълумотларга асосланиб, қудуқда қуйи юранинг газга тўйинган қумтошларида горизонтал участкасининг узунлиги 300 м бўлган 3200 м чуқурликда горизонтал стволи қазилган.
Ушбу қудуқнинг 3541–3548 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди. Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 137,2 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 23 тонна конденсат олишга эришилган.
Ҳозирда ушбу қудуқ қуриб битказилди ва газ йиғувчи коллекторга уланди. 2021 йил якунига қадар 1,2 млрд куб метр табиий газ ва 32,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|