“Ўзбекнефтгаз”: Наврўз байрами муносабати билан кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар учун байрам дастурхонлари ёзилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Айниқса, байрам кунларида бу эзгу фазилатларимиз деярли ҳар бир инсон томонидан амалга оширилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Касаба уюшма қўмитаси ва тизим корхона ҳамда ташкилотлари томонидан ҳудудлардаги маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка ёлғиз яшайдиган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Бухоро вилояти бир неча туманларида истиқомад қиладиган кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди, жумладан Қоровулбозор тумани “Имомал-Бухорий” маҳалласидагиларнинг 65 нафарига турли истеъмол товарлари тарқатилди.
Наврўз умумхалқ байрами доирасида Қашқадарё вилояти Ғузор, Муборак, Миришкор туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Ғузор тумани “Шакарбулоқ”, “Шерали”, “Даштобод”, “Янгиҳаёт”, “Янгикент”, “Тошгузар”, “Тенгдош”, “Гулистон”, “Дўлтали”, “Нурафшон”, “Мевазор”, “Истиқбол”, “Файзобод”, “Эшонқудуқ”, “Қоракўл” ва “Совбоғ” МФЙ ҳудудларидаги юздан зиёд хонадонлардаги эҳтиёжманд оилаларга Наврўз байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
“Наврўз” байрами муносабати билан ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш Муборак туманида ҳам давом эттирилди.
Туманда яшовчи 50 дан зиёд кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, байрам дастурхони учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳомийлигида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яна бир савобли ишга қўл урилди. Тумандаги 15 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларини хатна тўйи ўтказилди.
Тўй болалар юртимизга ҳиссасини қўшадиган муносиб фарзанд бўлиб вояга етишини тилаб, Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси номидан совғалар топширилди. Шу куни Ғузор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларга телевизорлар, тўй болаларга туман ҳокими ва ташаббускорларнинг эсдалик совғалари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига эътибор қаратиш, уларга зарурий масалаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ўзининг ижтимоий йўналишларидаги фаолиятини давом эттиради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|