“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги хавфсиз иш жараёни аудиторлар томонидан юқори баҳоланди
Бош саҳифа
Русский
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежменти тизимининг “ISO 45001:2018” халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида ресертификацион назорат аудити ўтказилди.
2022 йилнинг 14 мартидан 16 мартигача бўлган даврда “Management Certification” сертификатлаштириш органи томонидан ташкил этилган назорат аудити муваффақиятли якунланди.
3 нафар аудитор иштирокида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ СМТ бўлими мутахассислари ҳамроҳлигида ўтказилган ташқи аудит давомида бир қатор бўлинмалар тасдиқланган режа асосида текширилди.
Текширув давомида обектларда хавфсиз меҳнатни ташкиллаштириш ишларининг ҳолатига, корхона ходимлари учун яратилган меҳнат шароитларига алоҳида эътибор қаратилди.
Унда корхона мутахассислари ва ходимларининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти, уларнинг тажриба ва малакаси, шунингдек, саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолиятини ҳар қандай аварияли ҳолатларсиз ва шикастланишларсиз амалга ошириш имконини бериши юқори баҳоланди.
Ташқи аудит натижаларига кўра, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг ISO 45001:2018 халқаро стандарти бўйича янги сертификат олиши аудиторлар томониданга маъқулланди.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|