April 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига узатилаётган табиий газ сифати таҳлил қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қайта ишланиб, истеъмолчиларга етказилиб берилаётган табиий газнинг сифатини назорат қилиш учун Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Нефтгазтадқиқот” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Айни пайтда ушбу ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар доирасида бошқармалар ва заводлардаги марказий кимё лабораторияларида хроматограф ускунаси ёрдамида табиий газ таркибидаги олтингугуртли, меркаптанли (водород сульфид ва углеводородларни олтингугуртли ҳосилалари) бирикмалар ва шудринг нуқтаси ҳарорати миқдорлари давлат стандартларига мос равишда бир қатор таҳлиллардан ўтказилмоқда.

Шунингдек, тайёр газни “Ўзтрансгаз” АЖ қарашли магистраль қувурлаига узатиш жараёнлари ҳам мутахассислар билан ҳамкорликда ўрганилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад завод ва бошқармалар қурилмаларидан “Ўзтрансгаз” АЖ қарашли магистраль қувурларга узатилаётган табиий газни “O'zDst 948:2016” талаблари даражасида бўлишини таъминлашдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|