November 11, 2020

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида автоматлаштирилган дивиденд тўлаш тизими жорий этилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сонли фармонига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан акциядорларнинг дивидендлар тўловини амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими жорий қилиниши белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти акциядорларига ўз вақтида дивиденд маблағларини тўлаб бериш, тўлаб берилган маблағлари ҳақида акциядорларни хабардор қилиш, тўлов тизимини автоматлаштириш, инсон омилини камайтириш, ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш ва ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг тегишли мутасадди бўлинмалар томонидан дастурий таъминот ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти акциядорларига 2019 йил якуни бўйича ҳисобланадиган дивиденд маблағларини ушбу янги дастурий таъминот орқали тўлаб берилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|