September 19, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари корхонанинг ишлаб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмаси объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида ишлашини таъминлаш мақсадида мажмуавий тайёргарлик ишларини амалга оширмоқдалар.

Куз-қиш мавсумида корхонадаги объектларнинг барқарор ва авариясиз ишлашини таъминлаш учун мақсадли тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу режа асосида ишларнинг ўз вақтида бажарилиши мониторинги олиб борилмоқда. Тайёргарлик ишларида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинган барча бўлинмалар иштирок этишмоқда.

Режада қувурларни капитал ва жорий таъмирлаш, клапанларни алмаштириш, қувур ўтказгичларнинг иссиқлик изоляциясини янгилаш, электр таъминоти иншоотларини тайёрлаш, саноат, омборхона ва маъмурий биноларининг томини таъмирлаш, авария-диспетчерлик хизматларининг транспорт воситаларини қиш шароитида ишлашга тайёрлаш бўйича ишлар кўзда тутилган.

Объектларни технологик хавфсизлик ускуналари билан жиҳозлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунга қадар бир қатор тафтиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан:

➖ хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехидаги буғ ва иситиш қувурларига ўрнатилган тўсиқлар;

➖ хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехидаги технологик насосларни совутиш тизимидаги тўсиқлар;

➖ III сув кўтариш иншоотидан "Нефтчи" шаҳарчасигача бўлган магистрал сув қувури;

➖ заводнинг барча маъмурий бинолари учун иситиш тизимлари;

➖ ўқув биноси ва кир ювиш бўлими тўсиқлари.

Шунингдек, асосий ишлаб чиқариш цехининг барча иншоотларида иситиш тизимларидаги тўсиқлар ва уларнинг зичловчи қисмларидан суюқлик ва буғнинг сизиб чиқиши бартараф этилди.

Соғломаштириш мажмуаси биносидаги иссиқ сув таъминоти ва қайтариш тизимларидаги қувурлар, омборхона, марказий таҳлилхона, азот-кислород станцияси, маъмурий хўжалик биносида иссиқ сув таъминоти ва қайтариш тизимларидаги тўсиқ ва қувурлар, шаҳар оқава сувларини тозалаш иншоотининг иситиш тизимидаги тўсиқлар ва 28-сонли йўл бўйидаги 15-кварталнинг В-2 Ø 325 ммли асосий ёнғинга қарши сув ўтказгичининг нуқсонли қисмини алмаштириш бўйича ишлар олиб борилди.

Барча таъмирлаш ишлари техникa ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|