“Ўзбекнефтгаз”: “Жиззах нефть база”сида сақланаётган нефть маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топширғига асосан барча нефть базалари ва унинг филиалларида сақланаётган, истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат кўрсаткичлари, сиғимларнинг “ГОСТ 1510-84” талаблари асосида тозаланиши ҳамда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос ишлатилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари томонидан навбатдаги ўрганишлар “Жиззах нефть базаси” МЧЖ олиб борилди.
Ўрганишлар давомида нефть базада сақланаётган автобензин ва дизель ёнилғиларидан намуналар олинди. Олинган намуналар нефть базанинг Марказий кимё назорат лабораториясида амалдаги “ГОСТ 3900-85”, “ГОСТ 6370-83”, “ГОСТ 2477-2014”, “ГОСТ 2177-99”, “ГОСТ 33-2000”, “ГОСТ 6356-75”, “ГОСТ 4333-2014”, “ГОСТ 20287-91”, “ГОСТ 2517-2012”, “ГОСТ 26387, 2-84” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида сифат таҳлилларидан ўтказилди.
Бундан ташқари, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖга қарашли Кимё назорат лабораториясида стандартлар бўйича бензинлар ва уларнинг таркибий қисмларининг октан сонларини мотор ва тадқиқот усуллари билан аниқлашга мўлжалланган “УИТ-85” ускунаси ёрдамида маҳсулотларнинг асосан фракция таркиби, ранги ва механик қўшимчалар каби сифат кўрсаткичлари текширилди.
Шунингдек дизель ёнилғиларининг ҳам амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан зичлиги, фракция таркиби, ёпиқ тигелда чақнаш ҳарорати ва кинематик қовушқоқлиги каби сифат кўрсаткичлари таҳлиллари ўтказилди.
Таҳлиллар натижасига кўра “Жиззах нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиалларида сақланаётган автобензин ва дизел ёнилғиларининг сифат кўрсаткичлари амалдаги “O‘zDst 3031-2015”, “O‘zDst 989-2010” ва “O‘zDst 1134-2018” меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши маълум бўлди.
Шу билан бир қаторда нефть базада тасдиқланган жадвал асосида сиғимларнинг тозалаш ишлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларда аниқланган хато ва камчиликлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Камчиликлар келиб чиқишига йўл қўйган мусъул ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли бандлари билан интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича тавсиялар берилди.
Ўрганишлар бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, нефть база раҳбарига тезкорлик билан чора-тадбир ишлаб чиқилиб, камчиликларни бартараф этиш вазифаси юкланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|