November 9, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида коррупцияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Муҳокамада БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “KPMG” халқаро аудиторлик ва консалтинг компанияси ходимлари иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида ўтган учрашувда “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси вакили Ирина Бурдикова, менежери Жаҳонгир Жўрабоев, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Нодира Зикриллаева ҳамда Молиявий ва комплаенс департаменти ходимлари иштирок этишди ва коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимининг татбиқ этилиш босқичларини сарҳисоб ҳамда муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Жамиятда коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини жорий этишнинг 2-босқич натижалари ҳамда 3- ва 4-босқичларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, “KPMG” компанияси тавсиялари асосида ишлаб чиқилган, бизнес-жараёнларда коррупция хавфини минималлаштиришни тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатлар бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг юқори турувчи бошқарув органи ва жамият Бошқарувининг қарорлари қабул қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Жамиятнинг ҳудудий бошқармалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатувчи комплаенс инспекторлари фаолияти йўлга қўйилганлиги, айни кунларда конкурс асосида номзодларни танлов жараёнлари амалга оширилаётганлиги ҳолатлари хорижий ҳамкорлар томонидан ижобий баҳоланди.

Учрашув давомида қатнашчилар лойиҳанинг 3-босқичи бўйича жорий йил якунига қадар "on-line" ва "off-line" режимларда тизимни жорий этишда келиб чиқадиган муаммолар ечимига ва такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий тренингларни, вебинарларни ўтказиш юзасидан келишиб олинди ҳамда “комплаенс назорат” тизимининг тўлақонли ишлашини “KPMG” компанияси томонидан мониторинг қилишни ўз ичига олувчи 4-босқичини амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖда лойиҳани якунлаш билан бир қаторда ISO 37001:2016 халқаро “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари” стандартини олиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|