February 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ қуйиш цехи ва вагон тарозилари давлат қиёслов кўригидан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан истеъмолчиларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ ҳамда қайта ишлаш заводига етказиб берилаётган барқарор газ конденсати маҳсулотларини ҳисобини юритишда шафофоликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Суюлтирилган газ қуйиш цехи ва Темир йўл тармоғида мавжуд вагон тарозиларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда амалдаги халқаро стандартлар – “ГОСТ 8.453-82” ва ГОСТ 29329–92 меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан махсус намунавий тошлар ёрдамида давлат қиёслов кўригидан ўтказилди.

Ушбу тарозилар конлардан қазиб олиниб, қайта тайёрланиб, заводларга етказиб берилаётган барқарор газ конденсати маҳсулотлари ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ маҳсулотларини реализация қилиш жараёнларида ишлатилади.

Қиёслов жараёнлари ижобий якунланиб, “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат муассасаси Қашқадарё филиали томонидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

Давлат қиёслов ишларини амалга ошириш орқали Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан истемолчиларга етказиб берилаётган углеводород маҳсулотларининг ҳисоби тўғри юритилиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|