February 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан қўшимча 1 140,0 млн куб метр табиий газ қазиб чиқарилади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ тасарруфидаги Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мамлакатнинг шимолида жойлашган бўлиб, қиш мавсуми бошқа ҳудудларга қараганда анча совуқ бўлади. Шунга қарамай, ишчи-ходимларнинг табиий газни қазиб олиш ва етказиб бериш бўйича машаққатли меҳнатлари эвазига ўтган 2021 йилда бошқарма томонидан юқори натижалар қайд этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бошқарманинг кенг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда углеводородларнинг қазиб чиқарилишини кўпайтиришга қаратилган бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилди.

2021 йилда бошқарма томонидан углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳисобига қуйидаги натижаларга эришилди:

• 36 та қудуқ бурғиланди.

• 56 та қудуқ мукаммал таъмирланди.

• 5 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди.

Натижада, қўшимча тарзда яна 1 353,0 млн куб метр табиий газ ва 30,6 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган геолого-техник чора-тадбирларни амалга оширилиши ва мавжуд қудуқларни самарали ишлатиш натижасида ўтган йилда бошқарманинг табиий газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш режа кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

• Табиий газ – 3 873,9 млн куб метр (режага нисбатан 100,0 фоиз, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 124,3 фоиз);

• Газ конденсати – 53,0 минг тонна (режага нисбатан 95,3 фоиз, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,2 фоиз).

Жорий йилда ҳам бошқарма қазиб чиқариш бўйича юксак марраларни кўзланган, яъни 4 696,9 млн куб метр табиий газ ва 65,0 минг тонна газ конденсати қазиб олишни режалаштирган.

Белгиланган режаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилда қуйидаги геолого-техник тадбирлар амалга ошириш режалаштирилган:

• 25 та қудуқ бурғиланади.

• 44 та қудуқ мукаммал таъмирланади.

• 5та технологик объектларни ишга туширилади.

Ушбу чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида, қўшимча 1 140,0 млн куб метр табиий газ, 19,5 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|