“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида камчиликларга йўл қўйган пудратчи корхоналарга жарима қўллаш чоралари белгиланмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишидаги муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги таклифларни кўриб чиқиш муҳокамасига бағишланган видеоселектор ўтказилди.
Унда бошқарма ва корхоналарнинг бош муҳандислари, соғлиқни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ҳамда экология хавфсизлиги бўйича хизмат бошлиқлари ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида дастлаб, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган бошқарма ва корхоналарида ўтказилган 4-поғонали назорат мониторинг назорат текшируви натижалари кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ кесимида атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган корхоналарнинг атмосфера ҳавосини устувор ифлослантириш манбаларидан намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар билан жиҳозлаш бўйича тармоқ жадвалининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳисоботлар тингланди.
Объектларда фаолият олиб бораётган пудратчи (субпудратчи) корхоналар томонидан хавфсизлик борасида камчиликларга йўл қўйган пудратчи (субпудратчи) корхоналарга жарима қўллашни йўлга қўйиш, ISO 45001 (OHSAS 18001) ва ISO 14001 стандартлари йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Пудратчи ташкилотлар фаолиятида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўйича белгиланган талаблар риоя этишлиши қатъий назоратга олиниши бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг бош мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|