February 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуди кенг нишонланмоқда (видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги барча корхона ва заводларда, нефть базаларда сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Тизим корхоналарида тарғибот тадбири ўтказилмоқда ва унда Алишер Навоий асарларида юксак умуминсоний ва ватанпарварлик ғоялари, илгари сурилган умуминсоний ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Навоий асарлари орқали ёшларда Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Бошқарув аппарати департаменти раҳбари Камолиддин Усмонов буюк ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси Неъматхонов Азизхон шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши борасида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини тизим корхоналарида кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш, Алишер Навоий ғазаллари асосида “Назм ва наво” кечалари борасидаги тадбирлар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси “Хамса” асаридир (1483–1485). Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ “Хамса” яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди.

“Хамса” таркибига – “Ҳайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлар киради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|