“Ўзбекнефтгаз”: Меҳнат қонунчилигида аёлларга бериладиган қўшимча кафолатларга бағишланган семинар ўтказилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган "Сен азиз ва муқаддассан аёл" ҳафталиги ўтказилмоқда.
Сўнгги пайтларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими тубдан такомиллаштирилаётгани ҳар соҳада хотин-қизлар улуши ортишига туртки бермоқда. Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппаратида 120 дан ортиқ аёллар турли йўналишларда фаолият олиб боришмоқда.
Шу боис ҳам Бошқарув раиси топшириғи билан тузилган Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан соҳада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратилмоқда.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган ҳафталик ҳам айнан шу мақсадларни кўзда тутган. Тадбир доирасида 2022 йил 1 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият юритадиган хотин-қизлар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида “Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарга Тошкент давлат юридик университети меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси М.Каримжонов, “YURIST VA KADR” нодавлат таълим маркази мутахассиси, ҳуқуқшунос Р. Исамитдиновалар таклиф этилди.
Семинарда дастлаб иштирокчиларга мутахассислар томонидан хотин-қизлар ҳуқуқини таъминловчи Қонунларга киритилаётган қўшимчалар, сўнгги пайтда давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар шарҳлаб берилди.
Хусусан, Аёлларнинг меҳнатини таъминлашда улар организмининг физиологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда оналикни муҳофаза қилиш, келажак авлоднинг саломатлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам меҳнат қонунчилигида аёллар учун белгиланган комплекс кафолатлар ҳақида тушунчалар берилди.
Меҳнат қонунчилигида аёлларнинг айрим тоифаларига белгиланган қўшимча кафолатлар, фарзандли, хомиладор, уч ёшгача фарзандлари бўлган, пенсия ёшидаги аёлларга берилган имтиёзлар иштирокчилар томонидан қизиқиб тингланди.
Семинар сўнггида қатнашчилар аёлларга таътил беришдаги имтиёзлар, тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги ишларда, аёллар меҳнатини қўллаш ва уларни хизмат сафарига юборишда, аёллар иш ҳақидан давромад солиғи олишда бериладиган имтиёзлар ҳақидаги саволларига ҳуқуқшинослардан батафсил маълумотлар олиш имкониятига эга бўлишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|