“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида йўл ҳаракати хавфсизлигига тизимли ёндошилмоқда (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфидаги корхоналарнинг асосий фаолияти мамлакат иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоизки, газ ва нефть маҳсулотларини геологик қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш билан шуғулланувчи “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз ишлаб чиқариш фаолияти давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини ўз ичига олган ҳолда саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаб, хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг транспорт сегменти кенг кўламли бўлиб, компания йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришга тизимли ёндашади. Бу тизим ҳайдовчилар, транспорт воситалари, йўл инфратузилмаси билан боғлиқ кўплаб омилларни ҳисобга олади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Автонақлиёт цехи (АНЦ) томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигининг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтириш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, белгиланган тартибда йўналишга қўйилган транспорт воситасини(ТВ)нинг техник ҳолатини мақсадли текшириш ўтказилади.
Бухоро НҚИЗда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш доирасида рақамли бошқарув воситалари фаол жорий этилмоқда. Улардан бири – транспорт воситаларини мониторинг қилиш тизими.
Корхонанинг барча транспорт воситалари таҳлил ва ҳисобот бериш учун керакли маълумотлар (тезлик, йўналиш ва ҳ.к.)ни узатувчи GPS-навигацияси билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, корхонанинг АНЦ жамоасида, Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисалари сабаблари ҳақида батафсил айтиб ўтилган бахтсиз ҳодисалар ҳолати тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилади.
Ўз навбатида, автотранспортда йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи Бухоро НҚИЗ АТЦ ходимларининг билими, малака даражаси ва касбга лойиқлиги уларнинг малакасини ошириш орқали аниқланади.
Корхона цехисида зарур мебель, асбоб-ускуналар, техник ва кўргазмали ўқув қуроллари: стендлар, плакатлар ва бошқалар билан жиҳозланган ўқув хоналари ажратилган.
Бухоро НҚИЗда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини хавфсиз, муаммосиз ва узлуксиз етказиб беришнинг зарур элементи ҳисобланади.
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|