February 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь ойида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь ойида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга январь ойида жисмоний ва юридик шахслардан жами 107 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 105 таси (98%) жисмоний шахслардан, 2 таси (2%) юридик шахслардан келиб тушган. Улардан 57 таси (53%) электрон, 41 таси (38%) ёзма ва 9 таси (9%) оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларда қуйидаги масалалар кўратилган:

• 48 таси (45%) ишга кириш;

• 7 таси (6%) меҳнат муносабатлари;

• 15 таси (14%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш;

• 4 таси (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари;

• 33 таси (31%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, 57 таси Қашқадарё (53%), 12 таси Сурхондарё (11%), 10 таси Бухоро (9%), қолган 4 фоизи Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келишини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 107 та мурожаатдан, 14 таси қаноатлантирилган, 58 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 35 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 44 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 32 таси ижроси таъминланди, 12 таси кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали келиб тушган жами 2 та мурожаат ҳам иш жараёнида кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 76 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|