February 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Кон ва цехларда ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатмаган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Механика таъмирлаш цехи жорий йилда ўзининг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб, бошқармага қарашли конлар ва цехларида бир қатор таъмирлаш-монтаж ишларини амалга оширди.

Механика таъмирлаш цехи томонидан асосий эътибор нефть, газ ҳамда конденсат ажратиб олиш қурилмаларининг тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган. Бунинг учун газларни дастлабки тайёрлаш қурилмалари, Сиқув компрессор станциялари, магистраль ва технологик қувур ўтказгичлар, иншоотларда ўрнатилган стационар ва ротацион ускуналарга хизмат кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрлаш, ишдан чиққан асбоб-ускуналарни қайта тиклаш ишлари ҳам бажариб келинмоқда.

Жорий йилда насос-компрессорлар ҳамда сиғимларни таъмирлашда ва деталларга механик ишлов бериш участкаларида асбоб ва ускуналарнинг ишдан чиққан қисмларини қайта тиклаш, эҳтиёт қисмлар ва деталларни тайёрлаш бўйича қарийиб 320 дан ортиқ буюртмалар бажарилди.

Шу билан бирга “Жанубий Кемачи” конига иссиқлик алмаштиригич, “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси учун совутиш радиаторлари тўлиқ таъмирланиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|