“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftgaz” бренди остида “Самарқанд” деб номланган АЁҚШ барпо этилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть маҳсулотларини АЁҚШлар орқали истеъмолчиларга етказиб беришда қулай шарт-шароит яратиш ҳолати доимий равишда ўрганилмоқда.
Хусусан, “UNG Petro” МЧЖ бош директори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиш ишлари Самарқанд вилоятидаги АЁҚШларда олиб борилди.
Ўрганишларда асосий эътибор республикамиз аҳолисини маҳаллий ва импорт нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва қулай хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш масалаларига қаратилди.
Шунингдек, “Uzbekneftgaz” бренди остида барпо этилаётган “Самарқанд” деб номланган 89-сонли АЁҚШда олиб борилаётган қурилиш жараёни ҳам назоратдан ўтказилиб, бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шоҳобча ишга туширилгач, ундаги ёнилғи тарқатиш ускуналари ҳамда электромобилларнинг зарядлаш тизимларининг ҳолати доимий назорат қилиб борилиши зарурлиги таъкидланди.
АЁҚШ ёнғин учун хавфли объект бўлгани учун хавфсизлик мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш, ҳудудни ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтириш, ёнғин хавфсизлиги меъёрларига қатъий риоя этиш бўйича топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|