“Ўзбекнефтгаз”: Нефть маҳсулотлари логистикасини такомиллаштириш режалаштирилмоқда
Бош саҳифа
Русский
Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги соҳаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Шундай ўзгаришлардан бири сифатида – агро Кластерлар тизимининг жорий этилишини эътироф этиш мумкин. Агро Кластерлар 2018–2021 йиллар давомида, сони жиҳатидан 26,5 баробарга ортиб, бугунги кунга келиб 425 тани ташкил этмоқда.
Айни пайтда аксарият ҳудудларда қишлоқ хўжалиги кластерлари ва кооперациялари ташкил этилганлиги сабабли, улар томонидан ўзларини ўзлари ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш тизими йўлга қўйилган.
Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтбазалари томонидан истеъмолчиларга дизель ёнилғисини етказиб бериш 2018 йилда 1 002,0 минг тоннани ташкил қилган бўлса, 2021 йилга келиб реализация хажми қарийиб 3,9 баробарга қисқариб, 255,0 минг тоннани ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Агро Кластер тизимига ўтиш жараёни “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан уларга нефть маҳсулотларини етказиб беришда сифатли ва рақобатбардош хизмат кўрсатиш тизимини қайта кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш заруриятини тақазо этмоқда.
Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть маҳсулотларини транспортировка қилиш, сақлаш, ва реализация қилиш фаолияти тубдан такомиллаштиришга оид тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад – акциядорлик жамияти тасарруфидаги мавжуд фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан келгусида самарали фойдаланиш учун уларни замон талабларига мос равишда қайта таъмирлаб, уларни ребрендинг асосида “UNG-Petro” МЧЖ тасарруфига ўтказишдан иборат. Натижада, ягона “UZBEKNEFTEGAZ” бренди остида сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва юқори сифатли дизель ёнилғисини Агро Кластерлар ва фермер хўжаликларига етказиб бериш йўлга қўйилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|