"Ўзбекнефтгаз": 46 йилдан буён ишламай турган газ қудуғи қайта таъмирланиб, ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Шимолий Шоди" конидаги 9-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
"Ўзнефтгазкудуктаъмирлаш" АЖ мутахассислари томонидан ушбу қудуқнинг 2530-2568 метр интерваллар оралиғи перфорация қилинди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газконденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Шимолий Шоди" газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган бўлиб, қудуқ 1976 йилдан буён консервация қудуқлар мажмуасида бўлган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|