February 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Калтақир” конида янги газ қувури қуриб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан конлардаги қувурларни барқарорлигини таъминлаш ва табиий газ ҳамда газ конденсати йўқотилишини олдини олиш мақсадида эскирган қувурларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Калтақир” конида мавжуд газ қувурларини коррозияга учраган қисмини алмаштириш мақсадида диаметри 168х6мм.ли 5,2 км узунликдаги газ қувури монтаж қилиниб, ишга туширилди.

Қурилиш учун зарур бўлган барча қувур ва бошқа моддий техник ресурслар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда етказиб берилди. Қурилиш-монтаж ишлари “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ томонидан амалга оширилди.

Ушбу газ қувурини ишга туширилиши натижасида “Калтақир” ва “Тошқудуқ” конларидан қазиб олинаётган табиий газларни истеъмолчиларга барқарор, йўқотишларсиз ҳамда хавфсиз етказиб берилиши таъминланди.

Маълумот учун: “Калтақир” кони Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|