March 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси”даги транспорт воситаларининг ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва заводлар тасарруфида бўлган автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмлар ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоли масалаларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ташкилотлар автосаройларини босқичма босқич янгилаш, уларни замонавий транспорт воситлари билан таъминлаш, 75% дан кам юкланган транспорт воситаларини ўрнатилган тартибда “Е-аукцион” орқали сотиш, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сақлаш, ҳужжатлар юритилишини кўздан кечириш, муаммоли масалаларни ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўришдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан навбатдаги мониторинг ишлари “Тахиаташ нефть базаси” МЧЖда олиб борилди.

Мониторинг ишлари дастлаб “Тахиаташ нефть базаси” МЧЖда белгиланган вазифаларни бажариш учун жалб қилинган транспорт воситаларини ишга чиқиш олдидан навбатчи нозимнинг йўл варақаларини ҳайдовчига қай таризда расмийлаштирилишидан бошланди.

Шундан сўнг, ҳайдовчининг белгиланган вазифани бажаришга лаёқати, тиббий соғломлиги, транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги, ёқилғи билан таъминланиши, ҳайдовчи автосарой эшигидан кирганидан бошлаб, транспорт воситасини белгиланган вазифани бажариш мақсадида жалб қилиш учун талаб этиладиган барча ҳужжатларни расмийлаштирилиши ўрганилди.

Транспорт воситаларини ёқилғи маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида олиб келинган ёқилғи маҳсулотларни сақланиши, навбатчи нозим томонидан транспорт воситасига керакли бўлган ёқилғини тарқатилиши, ёқилғи маҳсулотларини қолдиқлари кўздан кечирилди.

Мониторинг натижасида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул шахсларга тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|