“Ўзбекнефтгаз”: Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасида режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатида жойлашган Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 4-навбатини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилган.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.
Шунингдек, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 4-навбатини режали тўла таъмирлашга тўхтатилган даврда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 9,0 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.
Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди.
Маълумот учун: “Шўртан” нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 4-навбати эса 2008 йил ишга туширилган. Қурилма йилда 3,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 57,8 минг тонна суюлтирилган газ ва 24,0 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мулжалланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|