“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва биринчи чорак учун белгиланган вазифалар ижросига доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раислигида Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент раҳбарлари, бошқарма ва заводлар директорлари, кон бошлиқлари иштирокида 2022 йилнинг биринчи чорагида кутилаётган натижалар, белгиланган режа кўрсаткичларини амалга ошириш, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга доир йиғилиш бўлиб ўтди.
Бошқарув раиси йиғилиш аввалида“Ўзбекнефтгаз” жамияти олдида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш вазифаси турганини шу сабабли, энг аввало геология-қидирув, бурғилаш ишларини тўғри ташкил қилиш ва бу борадаги вазифаларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича топшириқлар берди.
Бу ташқари, жойларда яъни конларда, қудуқларда, бурғилаш ишлари, капитал таъмирлаш, қурилиш ҳамда қайта ишлаш корхоналарида фаолият юритаётган барча ишчи-ходим, мутахассисларга байрам кайфияти улашиш, уларнинг иш фаолиятидан хабар олиш кераклиги таъкидланди.
Углеводород ресурсларини қазиб чиқариш ва нефть-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини таъминлаш, зарур миқдорларда нефть маҳсулотлари захираларини яратиш бўйича ҳар бир раҳбарга алоҳида вазифа белгилаб берилди.
Йиғилишда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан прогноз кўрсаткичлари бажарилаётгани айтилди ва қазиб чиқариш ҳажмини ошириш масаласи муҳокама қилинди. Бошқарув раиси март ойида 774,1 млн куб метр қазиб чиқариш шарт эканлигини ва бу билан прогнозга нисбатан 4,1 млн куб метрга кўп табиий газ қазиб чиқарилишига эрилишини таъкидлади.
Шўртан нефть ва газ бошқармасидаги муаммоли масалалар ҳам ўрганилиб, уларни қисқа муддатларда ижро қилиш, қазиб чиқаришни таъминлаш учун белгиланган муддатида лойиҳа ҳужжатларини қилиш, материал техник ресурсларни етказиб бериш, молиялаштириш каби йўналишлар бўйича ҳам учун масъулларга топшириқлар берилди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида эса бурғилашдан режалаштирилган қудуқларни ишга тушириш, “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси ишга тушириш, конлар ва қудуқларда узлуксиз иш ташкил қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.
Ушбу йиғилишда, Бошқарув раиси биринчи чорак бўйича белгиланган режа кўрсаткичларини бажарилишида барча шароитлар яратиб берилганини, шу сабаб режани бажармаганлиги учун тегишли раҳбарларга интизомий жазо чоралари кўрилишини маълум қилди.
Бошқарув раиси эксплуатация қудуқларини қуриш ва излов-қидирув қудуқларини қурилиш билан тугатиш ишларини кескин танқид қилиб, 11 та қудуқ қурилиш билан тугатишга эришилган бўлса-да “Шимолий Бердақ” 104-сонли, “Ёрмоқ” 9-сонли, “Зеварда” 327-сонли қудуқларидан маҳсулот олиш кечиктирилгани бу бўйича масъулларга чора кўрилиши билдирилди.
Излов-қидирув қудуқларини қурилишида “Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ бурғилаш ва қудуқларни синаш ишларини тўлиқ назоратга олиши кераклиги ҳамда авария ҳолатларига йўл қўймаслик, уни олиш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Автобензин масаласи ҳам муҳокама қилиниб, 2022 йилда ишлаб чиқариш суратини ошириш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш директорига топшириқлар берилди. Ишлаб чиқариш 238,5 минг тоннани ташкил этиб, прогноз 123,5 %га, ўсиш суръати – 100,1 %га бажарил таъкидланди, бироқ бу билан чекланиб қолмасдан дизел ёнилғиси, авиакеросин ишлаб чиқаришни ҳажмини ошириш кераклиги билдирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|