June 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Йилига 20,0 млрд куб метр табиий газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш имконини берувчи инвестицион лойиҳа бажарилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабридаги ПҚ–4937 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан бош иншоотларида газни цеолит ёрдамида тозалаш қурилмасини модернизация қилиш” бўйича қиймати 15,25 млн долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Цеолит ёрдамида газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш қурилмаси 5 та блокдан иборат. Тозаланган ва қуритилган газ пропан-бутан аралашмаси олиш цехига, цеолитни десорбциялаш учун фойдаланилган регенерация гази эса амин ёрдамида тозалаш қурилмаларига узатилади. Қурилма 1985–1997 йилларда ишга туширилган.

Ушбу лойиҳада ҳозирги кунга келиб маънан эскирган цеолит ёрдамида тозалаш қурулмасини янги, замонавий технологик ускуналарга алмаштирган ҳолда, уни модернизация қилиш ва шу орқали йилига 20,0 млрд куб метр табиий газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш ва унинг сифатини янада ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга оширишда импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган шартномалар доирасида Германиянинг “Borsig ValveTech GmbH” компаниясида ишлаб чиқарилган юқори ҳароратга чидамли шарли кранлар етказиб берилган булиб хозирги кунда монтаж килиш ишлари тугатилган. Шу билан биргаликда 5-блок нотоза газ сепараторини ишга тушириш учун Хитойнинг “НUA YING VALVE CO. LTD” заводида тайёрланган шарли кран ва задвижкаларни етказиб келиш ишлари амалга оширилмоқда .

Маҳаллий шартномалар “Барс ССС”, “ProfInpex”, “O'zelektroapparat-Elektroshield”, “Ўзбеккимёмаш Заводи”, “SITAN” каби корхона ва заводлар билан тузилган бўлиб, улар томонидан ишлаб чиқарилган қўшма иссиқлик алмашинувчи ускуна,печнинг ички қисмлари, тозаланмаган газ сепаратори, конденсаторли электр ускунаси, автоматлашган тизим бошқаруви ускунаси, ўлчов ва автоматика мосламалари каби ускуналари етказиб берилган.

Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида қувур маҳсулотларини етказиб бериш учун маҳаллий корхоналар билан шартнома расмийлаштирилмоқда.

Етказиб берилган барча маҳаллий ускуна ва жиҳозлар монтажи якунланган. Бугунги кунда Чехия компанияси томонидан етказиб берилган юқори ҳароратга чидамли шарли кранларни монтаж килиш ишлари якунланиб цеолит блоклари ишга туширилган.

Бугунги кунда Бош пудратчи – “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 73,0 фоизи бажарилган. Қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг ноябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|