“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида янги барпо этилган GTL-220/35/10 кВ подстанциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди (Фото)
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekneftegaz GTL” заводини ташқи электр таъминоти билан таъминлаш учун “GTL 220/35/10 кВ” подстанциясининг қурилиш ва монтаж ишлари узлуксиз давом эттирилди.
Коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси” узлуксиз давом эттирилди ва Шўртан газ кимё мажмуасининг мутахассислари ва ишчи-ходимлари томонидан белгиланган муддатда қуриб битказилди.
Ушбу йирик лойиҳанинг тантанали очилиш маросимида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари иштирок этишди.
Бошқарув раиси ушбу лойиҳанинг қисқа фурсатда тугалланиб ишга топширилишида фаоллик кўрсатган барчага миннатдорчилик билдириб, уларнинг меҳнатларини эътироф этди.
– Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалардан бўлган “Uzbekneftegaz GTL” заводи ҳамда “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳаси”ни барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган подстанцияда қурилиш-монтаж ишлари 100% га бажарилиб, ишга тушириш ва очилиш арафасида турганлигимдан жуда мамнунман, – деди Меҳриддин Абдуллаев
Очилиш маросими якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан мазкур лойиҳани амалга оширилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ ишчи-ходимларнинг меҳнатлари қадрланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, мазкур “GTL-220/35/10 кВ” подстанциясининг умумий қиймати 81 млрд сўмни ташкил этиб, лойиҳалаш ишлари “Среднеазэнергосетьпроект” институти томонидан амалга оширилди.
Ускуна ва электр жиҳозлар эса “Ўзэлектроаппарат”, “Power elektro group”, Хитой давлатининг “Хуосун” компаниялари томонидан етказиб берилди.
Қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ томонидан амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|