March 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев табиий газни қайта ишлаш, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ҳолатини ўрганиш мақсадида, Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди.

Бошқарув раиси заводдаги ишлаб чиқариш жараёнлари, олиб борилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда қурилиш монтаж ишлари билан танишди.

Завод ҳудудига жойлашган қозонхоналар учун сувни кимёвий тозалаш участкасида техник хизмат кўрсатаётган “Махсусэнергогаз” АЖ томонидан олиб борилган мукаммал (капитал) таъмирлаш ишлари ва бунинг натижасида соатига 320 куб метр кимёвий сув тайёрланиб, қозонларга етказилаётганлиги ҳолати ўрганилди.

Шундан сўнг, заводнинг 2-цехга қарашли 1980 йилларда ўрнатилган 16 та умумзавод ҳаво ҳайдаш компрессорларининг ҳолати ўрганилиб, маънан эски, кўп электр энергия талаб қиладиган, аммо фойдали иш коэффициенти кам, йиллик операцион харажатлари юқори бўлган ҳаво ҳайдаш компрессорларининг ҳолати муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси томонидан ушбу компрессорлар ўрнига янги ва замонавий, энергия тежамкорлиги юқори бўлган компрессорларни ўрнатиш борасида Муборак газни қайта ишлаш заводи масъулларига топшириқлар берилди.

Ўз навбатида, заводда ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги таъминлаш ва электр энергия ресурслари харажатларини кескин қисқартириш мақсадида, заводда мустақил электр энергия ресурсларини ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилиниб, лойиҳани амалиётга тадбиқ қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъул департамент раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Ташриф давомида Бошқарув раиси ишчи-ходимларнинг саломатлигини сақлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун қулай меҳнат шароитлари яратиб беришда амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари, яъни таркибида туз миқдори юқори бўлган ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир қиладиган сувларни тоза ичимлик сувига айлантирадиган 5 босқичли фильтрлардан иборат “Тескари осмос” ускунаси ўрнатиш лозимлиги билдирилди.

Бундан ташқари, ишчи-ходимлар учун янги 300 ўринли “Ишчилар ошхонаси” биносининг ишга тушурилиши билан танишиб, ишларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|