February 26, 2022

“Ўзбекнефтаз”: “Қуйи Сургил” конида янги табиий газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан бошқармаларда углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтиришни мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, янги газ қувурларининг ишга туширилиши натижасида конлардаги газ узатиш тизими яхшиланмоқда. Мавжуд қувурлардаги гидравлик қаршиликларнинг олди олиш билан газ ўтказиш қувватини ошириш эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқаришнинг ҳажмини кўпайишига эришилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли истиқболли “Қуйи Сургил” конида ҳам табиий газ қувури қуриб ишга туширилди.

Ушбу лойиҳа Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги истиқболли конларда бурғилашдан чиқаётган газ қудуқлари газини транспортировка қилиш ва мавжуд қувватлардан оқилона фойдаланиш мақсадида амалга оширилди.

“Қуйи Сургил” конидаги 2-сонли газ йиғиш пунктидан “Ўз-Коргазкемикал” МЧЖ ҚК қарашли “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри Ø273/426мм.ли узунлиги 2,2 км бўлган газ қувурида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, газ қувури ишга туширилди.

Қувурнинг ишга туширилиши “Ўз-Коргазкемикал” қўшма корхонасига қарашли “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги захирада турган кунлик қуввати 3,0 млн куб метр бўлган паст ҳароратли сепарациялаш тармоғидан фойдаланиш имконини беради.

Қурилиш учун зарур бўлган қувур ва арматуралар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда етказиб берилди.

Маълумот учун: “Қуйи Сургил” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|