Заводлар фаолияти
August 25, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводининг қурилмалари қишда барқарор ишлашга тайёрланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш заводларининг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Муборак газнии қайта ишлаш заводида бугунги кунга қадар 6 та қозон, 21 та сиғим, 84 860 метр электр тармоқлари, 36 та трансформатор подстанцияси, 740 метр кабель эстакадалар таъмирланди ва 5 та захирани автоматик улаш қурилмаларининг ишчи ҳолати текширилди.

Шунингдек, заводдаги асосий муҳандислик коммуникациялари бўйича – 11 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларда, 6 та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаларида таъмирлаш ишлари ва Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг 3 та тармоғида ҳамда сиқув компрессор станциясининг 4 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда 1 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|